Украина, Россия тажовузи: Хотиним тез жон берган, деб умид қиламан Video Ukrainа Rossiya Putin Yangiliklar

Олегнинг вайрон бўлган уйи

Сурат манбаси, Screenshot

Published
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Умид қиламанки, хотиним тез жон бергандир, дейди житомирлик Олег. Россия ҳужумида унинг рафиқаси ҳалок бўлди, уйи бузилди. Бир ҳафтада Россия Украинани қандай харобага айлантирди?

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Таҳлил:

Алоқадор мавзулар:

Олегнинг вайрон бўлган уйи

Сурат манбаси, Screenshot

Житомирлик Олег Рубикнинг уйи ҳужумда вайрон бўлди.

"Умид қиламанки, хотиним тез жон берган. Умид қиламанки, хотиним ҳозир жаннатда. Унинг ҳаётида ҳамма нарса мукаммал эди", - дейди у.

Россия ҳужумида қурбон бўлган оддий аҳоли сони ҳам ортиб бормоқда.

"Қизимни топдим, аммо у йиғламасди. Бирон ҳаёт асари йўқ эди. Кейин қўлимга олдим. У йиғлай бошлади. Бу ҳаётимдаги балки энг ёқимли товуш эди", - дея сўзларида давом этади Олег.

Уйлар харобага айланган. Одамлар вайроналарни тозалашга интилишмоқда.

Украина устига Россия ҳужумлари кучаймоқда.

Харьков - Украинанинг иккинчи йирик шаҳри.

Бир ярим миллионли шаҳарни Россия вайрон қилди.

Украинлар биноларни қулаб тушишдан асрашмоқда.

Харьков университети ҳам вайрон қилинган.

Уйлардан хароба қолди, инсонлар жони хавф остида.

Ҳозир Украина бўйлаб айни шундай манзарани кўрасиз.

Уруш оқибатлари

Сурат манбаси, Screenshot

Бугун Россия Украинада бошлаган "махсус ҳарбий амалиёт"нинг 12-куни.

Расмий Киев ва Ғарб бунинг "тўлақонли ишғол" эканини айтади.

БМТ кузатувчилари шанба куни эълон қилган янги маълумотларга таянилса, шу вақт оралиғида тинч аҳоли орасидаги қурбонлар сони 350 дан ортган.

Ҳақиқий рақамларнинг бундан ҳам юқори бўлиши мумкинлиги тахмин этилади.

БМТ Қочқинлар идорасининг билдиришича, шу пайтгача 1.5 миллиондан ортиқ одам Украинани тарк этган.

Россия тинч фуқароларни нишонга олмаётганини айтади.

Ўзининг "махсус ҳарбий амалиёти" украиналик "миллатчилар" ва "нео-нацистлар"га қаратилганини таъкидлайди.

Қочаётган украиналиклар

Сурат манбаси, Getty Images

Тинч аҳоли ва фуқаровий инфратузилмага ҳужум қилиш қилиш Женева Конвенциялари зид.

Бу конвенциялар урушни тартибга солиш керак бўлган барча давлатлар томонидан бирдек маъқулланган.

Украина Бош вазири муовинининг билдиришича, Россия касалхоналар, мактаблар ва болалар боғчаларини ҳам ҳужумга тутмоқда.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти, халқаро Амнестия ва бошқа қатор ноҳукумат ташкилотлари ҳам худди шундай баёнотлар билан чиқишган.

Бунга Россиянинг муносабати ҳозирча маълум эмас.

Якшанба куни Россиянинг ўзида ҳам яна урушга қарши намойишлар уюштирилган.

Мустақил ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатнинг 44 шаҳрида 1700 дан ортиқ намойишчи ҳибсга олинган.

ВBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek