Нуқтаи назар: Ҳиндулар ва мусулмонлар бирлашиб бош кўтарганда...

Edward VIII

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Уэлс шаҳзодаси, бўлажак қирол - Эдвард VIII
Published

Юз йил олдин мустамлака бўлган Бомбей (ҳозирги Мумбай) Ҳиндистон тарихидаги энг ноодатий ғалаёнлар сабабли ларзага келди. Ҳиндулар ва мусулмонлар бирлашиб, бошқа гуруҳларга қарши елкама елка туриб курашдилар. Тарихчи Диняр Пател ўша воқеанинг бугунги Ҳиндистонга берган сабоқлари ҳақида ёзади.

1921 йилдаги ўша "Уэлс шаҳзодаси ғалаёни" деб аталган тартибсизликларни ҳозир Мумбайда унутишган. Аммо бугунги қутблашган замонда тарих диний муросасизлик ва кўпчилик ҳукмронлиги борасида муҳим сабоқ беради.

Кўтарилган зўравонликка Ҳиндистон мустақиллигининг қаҳрамони, бўлажак Британия монархи ва ўрнида илиниб турган Усмонли султони ҳам аралашиб қолганди. Унга турли мафкура ва мақсадлар сабаб бўлди: свараж (ўз ўзини бошқариш), свадеши (иқтисодий ўз ўзини таъминлаш), тақиқлар ва панисломизм.

1921 йил ноябрь ойида Уэлс шаҳзодаси, бўлажак Эдвард VIII Ҳиндистонга бемаврид қироллик сафарини бошлади.

Ўша пайтда Ҳиндистон 1857 йилги қўзғолондан кейин Британия мустамлакачилик ҳукмронлиги учун энг катта таҳдид бўлган Маҳатма Гандининг ҳамкорлик қилмаслик ҳаракати кучайган эди.

"Ҳинду-мусулмон бирлиги" шиори остида Ганди ҳинд мусулмонларининг Хилофат ҳаракати билан бирлашди. Улар Биринчи жаҳон урушида Усмонлилар империяси мағлубиятга учрагач, Британия улар исломнинг қонуний халифаси деб ҳисоблаган султонини тахтдан ағдаришидан хавотирда эдилар.

Жамият бирлигининг муҳим лаҳзасини бошқарган ҳинду-мусулмон бирлиги кичик озчилик гуруҳлар - насронийлар, сикхлар, зардуштийлар ва яҳудийлар ўртасида хавотирга сабаб бўлди.

Newspaper advert
1px transparent line

Ганди уларнинг хавотирини босишга уринди. "Ҳинд-мусулмон консенсуси катта жамоалар кичик жамоалар устидан ҳукмронлик қилишини англатмайди", деди у.

Уэлс шаҳзодаси, ўз навбатида, ўзининг Ҳиндистонга ташрифи садоқат туйғуларини уйғотади ва Гандининг ҳаракатини заифлаштиради деб соддаларча умид қилганди. Бунга жавобан Ҳиндистон Миллий Конгресси шаҳзодани Бомбейда инглиз иқтисодий империализмининг рамзи бўлган матоларни гулҳанда ёқиш, иш ташлашлар ва дўконларни ёпиб қўйиш билан кутиб олишга қарор қилди.

1921 йил 17 ноябрь куни тонгда Бомбей аҳолисининг катта қисми иш ташлашга қарши чиқди ва шаҳзодани хуш қарши олди. Бу хайрихоҳларнинг кўпчилиги зардуштийлар, яҳудийлар ва инглиз ҳиндистонликлар эди.

Гандининг зўравонлик қилмаслик ҳақидаги кўрсатмаларига қарамай, Конгресс ва Хилофат кўнгиллилари ғазаб билан жавоб қайтарди. Ҳиндистондаги биринчи аёл фотожурналист бўлган Ҳомаи Вяравалла ушбу воқеаларнинг ёш гувоҳи эди.

2008 йили у билан суҳбатлашганимда, у Парсидаги мактаб ўқувчилари Уэлс шаҳзодасига анъанавий рақс - гарбасни ижро этганини эслайди. Аммо кейинги кунларда Вяравалла Бомбей кўчаларида шиддатли жангларга гувоҳ бўлди. Қўзғолончилар газланган минерал сув идишларидан қурол сифатида фойдаланган. Улар зардуштийларга қарашли вино дўконларига ҳужум қилишди, тош отишди ва уларни ёқиб юбориш билан таҳдид қилишди.

Ганди вино савдосида катта улушга эга бўлган зардуштийларни ушбу дўконларни ўз ихтиёри билан ёпишга кўндириб, уларни ҳам ўз ҳаракатига киритишга кўп уринди.

Newspaper headline
1px transparent line

Бомбейда зўравонликлар бошланганида, ҳинду ва мусулмон исёнчилар вино дўконларини зардуштийларнинг иқтисодий ҳукмронлиги ва миллатчилик сиёсатига қаршилиги рамзи сифатида нишонга олишди. Улар биринчи қаватида вино дўкони бўлган зардуштий турар-жой биносини ёқиб юбориш билан таҳдид қилишди, фақат дўкон эгаси ўз молларини тўкиб юборгандагина таҳдид босилди.

Зардуштийлар ва инглиз ҳиндистонликлар ҳам бегуноҳ қурбонлар эмас эди. Уларнинг кўпчилиги бамбук таёқ ва милтиқ билан қуролланиб жангга қўшилди. Улар кимки гандичилар киядиган хади кийган бўлса, унга ҳужум қилишди. Конгрессга хайрихоҳ бўлган зардуштийлар ёки насронийлар ҳар иккала томоннинг ҳужумига нишон бўлиши мумкин эди.

Ганди зўравонликка тезда жавоб бериб, тинчлик ўрнатиш учун турли жамоалар етакчиларини бирлаштирди.

19 ноябрь куни у диний тартибсизликларга қарши биринчи очлик эълон қилди ва зўравонликлар тўхтамагунча еб-ичмасликка ваъда берди.

Унинг тактикаси иш берди: 22 ноябрга келиб, Ганди турли жамоалар ва сиёсий эътиқоддаги ҳиндулар қуршовида рўзасини очди.

Аммо Уэлс шаҳзодаси ғалаёнлардан даҳшатга тушди. "Биз Сваражни интиқлик билан кутган эдик", деди у истеҳзо билан. У ғалаёнлар кичик озчиликнинг зўравон кўпчилик олдидаги қўрқувини кўрсатганини англади.

Шундай қилиб, Бомбейдаги ғалаён босилгач, Ганди бу озчиликларнинг ишончини қайтариш учун қаттиқ ишлади.

У Конгресс ва Хилофат кўнгиллиларига озчилик ҳуқуқларининг аҳамияти ҳақида гапирди ва етказилган зарар учун товон тўлаш кераклигини айтди. Ганди кўпчилик жамоалар озчиликлар фаровонлигини таъминлашга масъул деб таъкидлади. Йиғилишларда ва Конгресс нашрларида у ўзининг тактикаси ва кўпчилик кайфиятидан хавотирда яшаётган озчилик жамоалар вакилларига катта сиёсий майдон берди.

Шуниси эътиборлики, Ганди ҳинд-мусулмон бирлиги шиорини янгиси билан алмаштирди: "Ҳиндулар, мусулмонлар, сикхлар, зардуштийлар, насронийлар ва яҳудийлар бирлиги".

Бу жуда узун шиор эди, лекин бу озчиликларни мустақил Ҳиндистонда ўз ўрнига эга бўлишларига ишонтиришга ёрдам берди.

Ғалаёнларда камида 58 киши ҳалок бўлди, Бомбейдаги ҳар олтита вино ишлаб чиқарувчи корхонадан бирига ҳужум қилинди. Уэлс шаҳзодаси учун ғалаёнлар унинг ташрифи учун даҳшатли бошланиш бўлди. Ҳиндистоннинг бошқа жойларида уни иш ташлашлар ёки суиқасд таҳдидлари билан кутиб олишди.

Аммо Гандининг қатъий дипломатияси бу ғалаёнлар энди унутилишига сабабдир. У тартибсизликлар Бомбейга катта зарар келтириши олдини олиб, кўпчилик ҳукмронлиги хаёлини тарқатиб юборди.

Мана шу ерда бугунги кун учун дарс бор.

Жамоаларнинг ўзаро зўравонлиги, ушбу ғалаён кўрсатганидек, асосан сиёсий конструкциядир.

Бу қадимги, жуда катта диний тафовутлар маҳсули эмас. 1921 йилда сиёсий кайфият ҳиндлар ва мусулмонларни бошқа жамоаларга қарши биргаликда курашишга ундади. Орадан бир неча йил ўтгач, Конгресс хилофат иттифоқи парчаланганидан сўнг, ҳиндулар ва мусулмонлар бир-бирлари билан қонли тўқнашдилар.

Яна бир дарс бор. Кўпчилик дегани ўзгарувчан ва ноқулай нарса. Унинг асосий ўзаги, 1920 йилларда Бомбей кўчаларида бўлгани каби, тўсатдан ўзгариши ва парчаланиши мумкин.

Эҳтимол, шунинг учун Ганди кўпчилик ҳукмронлигидан воз кечиш учун кўп ҳаракат қилди, ҳатто энг кичик озчиликларга нисбатан бағрикенглик қилиш зарурлигини таъкидлади.

Юз йил олдин у огоҳлантириш берган эди: агар бугун кўпчилик бошқаларга зулм қилиш учун бирлашса, "эртага бу бирлик очкўзлик ёки сохта диндорлик ҳужуми остида бузилади".

Gandhi

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Ганди

circa 1921: Edward the Prince of Wales, later King Edward VIII of Great Britain, inspecting maimed soldiers during a visit to Bombay, India.

Сурат манбаси, Central Press/Getty Images

Жамоаларнинг ўзаро зўравонлиги, ушбу ғалаён кўрсатганидек, асосан сиёсий конструкциядир.

Бу қадимги, жуда катта диний тафовутлар маҳсули эмас. 1921 йилда сиёсий кайфият ҳиндлар ва мусулмонларни бошқа жамоаларга қарши биргаликда курашишга ундади. Орадан бир неча йил ўтгач, Конгресс хилофат иттифоқи парчаланганидан сўнг, ҳиндулар ва мусулмонлар бир-бирлари билан қонли тўқнашдилар.

Яна бир дарс бор. Кўпчилик дегани ўзгарувчан ва ноқулай нарса. Унинг асосий ўзаги, 1920 йилларда Бомбей кўчаларида бўлгани каби, тўсатдан ўзгариши ва парчаланиши мумкин.

Эҳтимол, шунинг учун Ганди кўпчилик ҳукмронлигидан воз кечиш учун кўп ҳаракат қилди, ҳатто энг кичик озчиликларга нисбатан бағрикенглик қилиш зарурлигини таъкидлади.

Юз йил олдин у огоҳлантириш берган эди: агар бугун кўпчилик бошқаларга зулм қилиш учун бирлашса, "эртага бу бирлик очкўзлик ёки сохта диндорлик ҳужуми остида бузилади".

Диниёр Пател - ёзувчи

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek