Россия, мигрантлар: Карантин узайтириладими? "Вакцина олмасанг – иш ҳам йўқ" дейишмоқда иш берувчилар - video Rossiya O‘zbekiston dunyo yangiliklar

Сурат манбаси, Getty Images
Россия коронавирус тарқалиши бўйича дунёдаги энг xавфли ҳудудлардан бирига айланди. Москвада 28 октябрдан 7 ноябрга қадар карантин чоралари кучайтирилди. Озиқ-овқат дўконлари ва дорихоналардан ташқари кўплаб муассасалар ёпилди. Бу минглаб меҳнат муҳожирлари вақтинча ишсиз қолди, демакдир.
"Лужники" чет эл фуқароларни вакциналаш марказида бўлиб, мигрантларни суҳбатга тортдик.
Меҳнат муҳожирлари карантиннинг узайтирилиши ва йўлларнинг ёпилишидан хавотирларини билдиришди.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
"10 кундан кейин келасиз дейишди"
- Ишимиз ёпилди. "Ханой" савдо марказидаги МТС алоқа салонида ишлардим. Энди очилишини кутаяпмиз, - дейди вакцина олишга келган ўзбекистонлик муҳожир.
Марказ ҳовлисидаги карантин боис иши тўхтаган 2 нафар қирғизистонлик мигрантлар эса ресторанда ошпаз бўлиб ишлашгани айтишди.
- 10 кундан кейин келасизлар, дейишди. Билмадик, кейин бу карантин давом этадими-йўқми, - дейишди ошпазлар хавотир билан.
Карантин даври давомида иши тухтамаган мухожирлар ҳам анча қисмни ташкил қилади.

Сурат манбаси, Screenshot/bbcuzbek
- Ҳовлида фаррош бўлиб ишлаймиз. Бизнинг ишимизга карантин таъсир қилгани йўқ. Худога шукр, иш бўлаяпти, - дейди сурхондарёлик муҳожир.
Маҳсулотларни етказиб бериш хизматлари, қурилишда ишловчи ва такси ҳайдовчиси бўлган мигрантлар ҳам ишлари давом этаётганини айтишди.
- Ўзбекистон: Бизни Россияга юборишни осонлаштиринг!
- Дайжест. Қиш яқин: газ можароси бошланаяптими? Россия ва Молдова мунозараси, Ўзбекистон ва НАТО музокараси, коронавирус антирекорди ва талаба қиз муҳокамасиРоссия Толибонни террорчилар рўйхатидан чиқариш арафасида. Ўзбекистон сайловчиларга нимани тақиқлади? Дайжест
- Ўзбекистон ва Тожикистон чегара бўйича нимага келишишди? Москвага карантин қайтаяптими?
- Илк теледебатнинг илк саволи: номзодларнинг ўзи қани? Мигрантларнинг онлайн норозилиги қандай "бостирилди"? Сўхда аэропорт. Дайжест
"Ярим ойликка ҳам розимиз"
Мигрантларнинг кўпчилиги карантиннинг чўзилишидан хавотирини билдиришди.
- Ошхонамиз қисман, фақат ўзи билан олиб кетиш хизматида ишлаяпти. Ходимларни йўқотмаслик учун иккига икки тартибида ишга чиқаришаяпти (икки кун иш, икки кун дам тартиби - таҳр). Ўтган йилгидек бутунлай ёпилса, қийналиб қолардик. Ойлик оз чиқади, аммо шунга ҳам рози бўлиб турибмиз. Карантин узайтиришмаса бўлди, - умид қилади самарқандлик ошпаз аёл.
"6 ой ишсиз қолганмиз"

Сурат манбаси, Screenshot/bbcuzbek
Москвада 10 кунлик ишланмайдиган кунлар эълон қилинишидан ташвишга тушишларининг сабаби - пандемия бошланган даврларда мигрантларнинг ойлаб ишсиз қолиб кетганликлари эканлигини гапириб беришди.
- Ҳамма жойда нисбатан тезроқ ишга қайтишди. Аммо бизнинг ишхона алоқа салони бўлгани учун охиригача ёпиқ турди. 6 ой ишсиз қолдик. Уйга пул юбора олмадик. Кутишдан бошқа иложимиз йўқ эди. Уйдагилар ҳам вазиятимизни тушунди, - дейди "Ханой" савдо марказидаги ўзбек ишчи.

Сурат манбаси, Screenshot/bbcuzbek
- Иш бўлмади. Фақат ётиш, дам. Ойлик йўқ. 3 ой ётганмиз. Иш берувчи фирма тирикчилигимизга озроқ ёрдам бериб турди. Шуни ҳисобига кун кўрдик, - дейди Москвадаги қурилиш ташкилотида ишловчи ўзбекистонлик мигрант.
Россияда коронавирус юқтирилишининг кундалик кўрсаткичи бир неча кундирки, 40 мингдан тушмаяпти. Ўлим ҳоллари эса кунига 1000 атрофида.
Бу кўрсаткичлар Россияга ишлашга келган минглаб Марказий осиёлик мигрантлар учун ҳам таҳликали.
Муҳожирлар орасида вирусдан омон қолиш учун вакцина олишга қарор қилганлари ҳам кўп.
- Автоблогер Бобур Ғаниев аппеляцияси қаноатлантирилмади ва ўзбекистонликлар осмонда кўрган учар жисм нима эди?
- Ўзбекистон: Икки қишлоқ аҳли олтин кони талашиб уришди ва 8 ой ичида четдан қанча доллар келди?
- Ўзбекистон: Қўлда терилган пахта учун ҳақ белгиланди ва навбатдаги муфтий қандай сайланади?
- Ўзбекистон: 'Одамлар берилган эркинликдан эркалаб кетди' ёки 'минг марта раҳмат' - Мустақиллик сизга нима берди?
Россияликларга навбатсиз

Сурат манбаси, Screenshot/bbcuzbek
Биз Москвадаги мигрантларни вакциналаш марказларидан бири - "Лужники"да бўлдик. Бу ерга келувчилар ташқарида совуқ ва ёмғирда навбат кутишаяпти. Кўпчилик ниқобда, аммо ижтимоий масофа талаб қилинаётгани йўқ. Ташриф буюрувчиларнинг аксари қирғизистонликлар.
Марказга кириш учун бир соат чамаси навбатда турдик. Қўриқчи ҳар 5-6 дақиқада "Россия фуқаролари борми?" деб сўраб турибди. Элликдан ортиқ одамлар орасида россияликлар бўлса, чақириб олиниб, навбатсиз ўтказилаяпти.
Россияда мигрантларни эмлаш шу йилнинг июлидан йулга қўйилди. Москвада доимий ишлаётган ва яшаётган мигрантлар шаҳарнинг 27 та пунктида вакциналанаяпти.
Вакцина олиш учун фақат паспорт талаб этилаяпти. Эмлаш хизмати мигрантларга пулли - 1300 рубль. Бу бир марталик эмлаш учун. Тўлов фақат банк картаси орқали амалга оширилади.
Расман ишловчи мигрантлар учун пулни иш берувчи тўлайди ва сертификат ҳам раҳбариятга берилади. Расман ишламайдиган ёки ихтиёрий келган муҳожирлар эса ўз ҳисобларидан эмланишаяпди.
Сифатли вакцина - москваликларга

Сурат манбаси, Screenshot/bbcuzbek
Вакцина борасида афсуски, мигрантларда танлов ҳуқуқи йўқ - фақат Спутник лайт.
Шахар мэри Собянин бу вакцина сифатига пастроқ баҳо берганди.
- Аввало "Спутник V" билан москваликларни эмлашимиз керак. Мигрантлар чегаралар бўйлаб, жамоалар ўртасида, минтақаларда ва бошқа ерларда ҳаракатланиш учун жуда динамик потенциалга эга. Уларни эмлашнинг турғун шаклини таъминлаш жуда қийин. "Спутник Лайт" эмлаш лозим бўлганларга дарҳол таъсир кўрсатади, - деди Собянин.
Шунингдек, шаҳар раҳбари мазкур вакцинанинг сифати ҳақида ҳам қўшимча қилди.
- Бу балки "Спутник V"га нисбатан самарасизроқ бўлиши мумкин, аммо барибир ҳар қандай ҳолатда ҳам бу ўзининг ижобий таъсирига эга, - деди пойтахт мэри.
Биз мигрантлардан "бу вакцинани уз ихтиёрингиз билан олаяпсизми ёки иш талабиданми?" дея сўрадик.
- "Вакцина жоқ - жумуш жоқ" (вакцина йўқ - иш йўқ - таҳр.) - деди қирғизистонлик мигрант мажбуран олаётганига ишора қилиб.
"Вазият ёмонлашаяпти - эмланиш керак"

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM
Маълумки, Россияда коронавирус билан боғлиқ вазиятнинг ёмонлашуви ортидан мажбурий вакциналаш жорий қилинган.
Ҳукумат қарорига кўра, хизмат кўрсатишга оид барча соҳаларнинг 60 фоизга яқин ходимлари 15 июлга қадар эмланган бўлиши лозим этиб белгиланганди.
Бу соҳаларнинг катта қисмида эса меҳнат муҳожирлари ишлашади.
Россияда вакцина олиш кўрсатгичи пастлиги боис, ихтиёрий бўлган бу жараённи ҳукумат аҳолини вакциналашни иш берувчилар орқали бажаришга киришган.
Яъни, иш берувчилардан ходимларининг эмланган бўлиши талаб этилмоқда.
Муҳожирлар орасида коронавирусдан вакцина орқали ҳимоя қилишга қарор қилганлари ҳам кўп.
- Вазият ёмонлашаяпти, вакцина олиш керак. Одам ўзини, саломатлигини асраш керак, - дейди ўзбек муҳожир.
Москвадаги кўпқаватли уйларнинг бирида фаррош бўлиб ишловчи муҳожир иш берувчилар томонидан санитария-гигиена талаблари яхши бажарилаётганини мамнун бўлиб гапирди.
Россиянинг бошқа ҳудудларида вазиятлар турлича. Бизга баъзи мигрантлар поликлиникаларда муаммосиз вакцина олганини ёзишса, баъзилари эмлаш муаммо бўлаётганини айтишмоқда.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek






























