Россия ва Ўзбекистон: Инфляциянинг рекордга чиқиши, карантиннинг қайтиши ва Россиядан қайтган тобутлар - Дайжест Rossiya yangiliklar

Россияда инфляция

Сурат манбаси, Getty Images

Published
  • Сўнгги 5 йилдаги рекорд инфляция;
  • Карантин яна қайтмоқда;
  • 9 ойда 361 ўзбекистонликнинг тобути келган.

Пандемия таъсирими?

Россияда инфляция жараёни сўнгги неча ойда тезлашди ва сентябрь ойининг охирига келиб, беш йиллик рекордни янгилади.

Нархлар 2016 йилдан бери бундай тез суръатда ўсмаганди.

Баъзи маҳсулотлар гуруҳлари ўсиши айниқса тез кечди. Уларнинг етакчилари сабзавот, гўшт ва автомобиллардир.

Чоршанба куни Росстат сентябрь ойи учун истеъмолчилар инфляцияси ҳақида ҳисобот берди.

Маълум бўлишича, йиллик ҳисобда - яъни 2020 йил сентябрдан 2021 йил сентябргача бўлган даврда нархлар 7,4 фоизга ошган.

Сўнгги йилларда россияликлар юқори инфляцияни кузатишмоқда.

2015 йилдаги астрономик 15-16% дан сўнг 2017 йил охирида 2,5% тарихий минимал даражага етгунча доимий равишда пасайиб кетди.

2020 йил пандемия иқтисодга жиддий таъсир кўрсатган: нархлар кўтарила бошлаган ва расмий инфляция даражаси 4,9% ни ташкил этган.

- Гарчи 2020 йил сентябрь ойида расмий инфляция 7,4% бўлган бўлса-да, россияликларга кўра, худди 15-17 фоизга ошганга ўхшайди.

Расмий инфляция даражаси реал нарх ўзгаришини аниқроқ акс эттиради, - дейди Иқтисодиёт олий мактабининг экспертиза маркази директори Марсел Солиҳов.

Кескин сакраш

Россия устма-уст янги антирекорд

Сурат манбаси, VLADIMIR SMIRNOV/ TASS

Пайшанба куни Россияда коронавирус юқтирилиши билан боғлиқ янги ҳолатлар сонининг кескин сакраши кузатилди - чоршанба кунги маълумотлари билан фарқ 2417 тани ташкил этди (бир кун олдин оператив штабда 25 133 та ҳолат қайд этилган).

Пойтахт Москвада ҳам кучли ўсиш қайд этилди - 5,404 та янги ҳолат аниқланди - бу 11 июлдан бери энг юқори кўрсаткич, бир кун олдин эса 3589 та ҳолат қайд этилган. 1,218 киши касалхонага ётқизилган, 450 киши механик вентиляцияда (бу кўрсаткичлар ҳам ўсишда давом этмоқда).

Ўтган бир кеча-кундузда Россияда коронавирус ташхиси билан касалланган 924 нафар бемор вафот этди.

Бир кун олдин эса, штаб 929 та ўлим ҳақида хабар берганди ва бу пандемия пайтида ўлимнинг максимал сони эди.

Россияда Ковид-19 билан касалланишнинг ўсиши сентябрь ойининг иккинчи ўн кунлигидан бери давом этмоқда ва ёздан бери коронавирус билан ўлимнинг юқори даражаси қайд этилган.

Расмийлар буни коронавирусга қарши эмлашнинг етарли эмаслиги билан изоҳлайдилар.

Россия ҳукумати айрим ҳудудларда коронавирус билан касалланишнинг кўпайиши муносабати билан янги чекловларни жорий эта бошлашди.

9 ойда 361 тобут келди

Тобут

Сурат манбаси, courtesy

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида бажарилган ишлари ҳисоботини эълон қилди.

Маълумотга кўра, агентлик томонидан хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 300 мингга яқин ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига ҳуқуқий, моддий ва ижтимоий ёрдамлар ва маслаҳат хизматлари кўрсатилган.

Шунингдек, хабарда хорижда вафот этган 361 нафар фуқаро жасади олиб келингани ва 281 нафар хорижда қийин аҳволда қолган фуқаролар ватанга қайтарилгани билдирилган.

Оғир тан жароҳати олган 11 нафар меҳнат мигрантининг тиббий хизмат харажатлари қоплаб берилгани ҳам ҳисоботда келтирилган.

- Меҳнат мигрантларининг иш берувчилар томонидан тўланмай турган қарийб 692,7 минг АҚШ доллари миқдоридаги иш ҳақи ва пуллик компенсациялари ундириб берилди, - дейилади Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълумотида.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek