Туркия: "Йўқолиб" қолган одам бошқалар билан ўзини қидиришга тушди - янгиликлар

Қутқарувчилар

Сурат манбаси, Tvitter/Vaziyet

Published
Ўқилиш вақти: 1 дақ

Туркияда йўқолиб қолган эркак ўзи бехабар ҳолда уни қидираётган гуруҳга қўшилиб олди, деб хабар беради маҳаллий матбуот.

Бейҳан Мутлу сешанба куни дўстлари билан майхўрлик қилганидан сўнг, Бурса вилоятидаги ўрмонда адашиб қолади.

Бейҳан уйга қайтавермас экан, унинг рафиқаси ва дўстлари қидирув гуруҳи тузишади.

Эллик яшар Мутлу жаноблари бу қидирув гуруҳини учратиб қолади ва ўзи ҳам уларнинг қаторига кириб олади.

NTV хабарига кўра, қидирув гуруҳидагилар унинг номини айтиб, чақиришни бошлаганида у "Мен шу ердаман", деб жавоб қилади.

Ўтказиб юборинг X пост
X контентига рухсат бериш

Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири X пост

1px transparent line

Кейинроқ уни қутқарувчилар бири чеккага олиб чиқиб, нима бўлгани ҳақида ҳисобот сўрайди.

"Мени қаттиқ жазоламанг, зобит! Отам билса мени ўлдиради", дейди Бейҳан қутқарувчиларга.

Шундан кейин полиция уни уйига олиб бориб қўяди.

Бейҳан Мутлуга жарима солиндими йўқми деган савол ҳамон очиқ қолмоқда.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek