Россия университетидаги отишмада олти инсон ҳалок бўлган Rossiya Perm

"Росгвардия" у зания университета

Сурат манбаси, Reuters

Published
Ўқилиш вақти: 1 дақ

Россиядаги Перм университетида қуролланган шахс олти инсонни отиб ўлдирган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари хабар қилишича, ҳужумчи полиция томонидан яраланган, сўнг шифохонада ҳаётдан кўз юмган.

Россия оммавий ахборот воситаларининг турли манбаларга таяниб хабар тарқатишича, олти инсон ҳалок бўлган.

24 кишига тиббий ёрдам кўрсатилган, уларнинг 19 нафари ўқотар қуролдан жароҳатланган.

Интернет ижтимоий тармоқларида ҳужумчининг 18 яшар Тимур Б. экани ҳақидаги хабарлар тарқалган.

Силовики у места происшествия

Сурат манбаси, Reuters

Россия Тергов қўмитаси ҳужумчининг жароҳатлангани, унинг шахси аниқланаётганини билдирган.

Отишмадан сўнг Пермдаги барча ўқув муассасаларида дарслар бекор қилинган.

Россия Давлат Думаси депутати Александр Хинштейн хабар қилишича, ҳужумчи ўқотар қуролни Россиянинг бу борадаги қонунчилиги қаттиқлаштирилишидан олдин сотиб олган бўлган ва ўқотар қуролга қонуний эгалик ҳуқуқи бўлган.

Шу йил майида Татаристон пойтахти Қозондаги гимназияда 19 яшар Илназ Галявиев ўқотар қурол билан ҳужум қилганидан кейин Россиянинг ўқотар қуролга эгалик қонунчилиги талаблари қаттиқлаштирилган эди.

Ўтказиб юборинг X пост
X контентига рухсат бериш

Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири X пост

Ўшанда етти инсон ҳаётдан кўз юмган, ҳужумчи ўзини ҳам ўлдирган эди.

20 сентябрдаги ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 11:30 ларда рўй берган.

Матбуотда университет биноси ичкарисида бўлган инсонлар ваҳимада бинонинг иккинчи қаватидан пастга сакраётганлари видеолари тарқалган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek