Америка кетгач, Афғонистонда нима бўлади? Афғонистон ва Толибон Afg‘oniston Tolibon dunyo yangiliklar

Қандаҳор бозори

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Қандаҳор бозоридаги тужжор. Қандаҳор толибларнинг 2001 йилда АҚШ томонидан ишғол қилинган сўнгги таянч нуқтаси бўлади
    • Author, Визуал журналистика жамоаси
    • Role, BBC News
  • Published

АҚШ ва НАТО қўшинлари 20 йил деганда ниҳоят Афғонистонни тарк этяпти. Улар енгиш учун келган Толибон эса мамлакатни қайта забт этяпти.

Уруш Афғонистонни қанчалик ўзгартирди, келгусида нима бўлади?

Толибон қайтадими?

Фундаменталист исломчи жангарилар - Толибон 2001 йили АҚШ етакчилигидаги кучлар истилоси ортидан қудратдан кетган эди. Сўнг мамлакатда демократик президент сайловлари ўтказилди, янги Конституция қабул қилинди. Аммо Толибон исённи давом эттирди, аста секин куч йиғиб, АҚШ ва НАТО кучларини кўпроқ банд қилиб қўйди.

Ҳозир, АҚШ охирги кучларини олиб чиқиб кетаркан, гуруҳ кўпроқ туманларни босиб оляпти, Шариат қонунларини муросасиз шаклда татбиқ қилмоқда.

Би-би-си Афғон хизмати 12 июль куни мамлакат бўйлаб аҳволни ўрганиб, қайси ҳудудлар ҳукумат ва қайсилари Толибон назоратида эканини тасдиқлади.

Харита

Баҳсли, дея белгиланган ҳудудлар уруш кетаётган ёки Толибон туманнинг бир қисмида қаттиқ ўрнашган жойлардир.

Ҳудудлардаги аҳвол ниҳоятда ўзгарувчан, айрим ҳудудларга бориш чеклангани сабабли хабарларни текшириш қийин, аммо Толибон катта ютуқларга эришаётгани аниқ. Улар ҳозир мамлакатнинг учдан бирини назорат қилаётгани айтилмоқда.

Толибон жангарилари. Сурат 2018 йилда олинган. Ҳаракат ҳозир шиддат билан Афғонистонни қайта босиб олишга интилмоқда

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Толибон жангарилари. Сурат 2018 йилда олинган. Ҳаракат ҳозир шиддат билан Афғонистонни қайта босиб олишга интилмоқда

2001 йилдан бери қанча одам ўлди?

Афғонистон ва қўшни Покистон билан чегара ҳудудлардаги йигирма йиллик уруш икки томондан минглаб жангчилар ёстиғини қуритди. Оддий фуқаролар ҳам можарога тортилиб кетди - коалициянинг ҳаво ҳужумлари ва Толибоннинг махсус ҳужумларида ўлди.

Графика

2021 йилнинг биринчи уч ойида ўлган тинч аҳоли сони ўтган йил шу вақтга нисбатан "сезиларли даражада катта" ва бунинг сабаби, БМТга кўра, қўлбола бомбалар ва қасддан уюштирилган суиқасдлардир.

2020 йилда мамлакатдаги қурбонларнинг 43 фоизи аёллар ва болалар бўлган.

Қанча одам қочқинга айланди?

Йилларча давом этган тўқнашувлар миллионлаб одамни ўз уйини ташлаб қочишга мажбур қилди, айримлари қўшни мамлакатлардан бошпана топди, баъзилари узоқ давлатлардан бошпана сўради. Айримлар Афғонистон ичида уйсиз кўчада қолди, миллионлаб одам азоб ва очликка гирифтор бўлди.

Ўтган йили уруш сабабли 400000 дан ортиқ одам қочқинга айланган. 2012 йилдан бери беш миллионча одам қочқин бўлган ва уйига қайта олмаган. БМТ Инсон ҳуқуқлари агентлигига кўра, Афғонистон қочқинга айланган аҳолиси сони бўйича дунёда учинчидир.

Графика

Коронавирус пандемияси ҳам Афғонистонга қўшимча юк бўлди, карантин ва ҳаракатланишга қўйилган чекловлар кўплаб одамларни тирикчилик манбаидан маҳрум қилди, айниқса, қишлоқ жойларда.

БМТнинг Гуманитар ёрдамлар бўйича идорасига кўра, аҳолининг 30 фоиздан кўпроғи фавқулодда озиқ овқат етишмовчилигига дучор бўлган.

Қизлар ҳозир мактабга бора оладими?

2001 йили Толибон режими ағдарилгач, аёллар ҳуқуқи ва таълими соҳасида бирмунча сезиларли илгарилаш кузатилди. 1999 йилда бирорта ҳам қиз ўрта мактабга бормаган, бошланғич мактабда эса 9000 нафар қиз бўлган.

2003 йилгача 2.4 млн. қиз мактабга қатнарди. Ҳозир бу рақам 3.5 млн.га етган. Давлат ва хусусий университетлардаги талабаларнинг учдан бири қизлардир.

Графика

ЮНИСЕФга кўра, давомли уруш, нобоп таълим шароити ва аёл ўқитувчилар озлиги сабабли 3.7 млн.дан ортиқ бола ҳамон мактабдан ташқарида, уларнинг 60 фоизи қизлардир.

Толибон қизлар таълимига қарши эмаслигини айтмоқда, аммо "Human Rights Watch"га кўра, ҳудудлардаги Толибон расмийларининг жуда оз қисми ёши улғайганроқ қизлар таълимига ижозат беради.

Толибон қудратга қайтса, яна қизларнинг ўқишини тақиқлаб қўяди, деган хавотирлар бор

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Толибон қудратга қайтса, яна қизларнинг ўқишини тақиқлаб қўяди, деган хавотирлар бор

Аёллар учун кенгроқ имконият

Аёллар ижтимоий ҳаётда фаоллашди, лавозимларни эгаллади, тадбирокорлик билан шуғуллана бошлади. 2019 йилга қадар мингдан ортиқ афғон аёл ўз бизнесини бошлаган. Буларнинг бари Толибон ҳукмронлиги вақтида мумкин эмасди.

Ҳозир Конституцияга кўра, парламент қуйи палатасидаги ўринларнинг камида 27 фоизини аёллар эгаллаши керак. Улар ҳозир 249 ўриндан 69 тасини эгаллаган.

Графика

Ҳаёт қанчалик ўзгарди?

Мамлакат бўйлаб инфратузилмавий камчиликлар бўлса ҳам, мобил телефонлар ва интернетдан фойдаланиш кўпаймоқда.

8.6 млн.дан ортиқ одам - аҳолининг 22 фоизи - 2021 йил январида интернетга улана оларди. Миллионлаб одамлар ижтимоий медиадан фойдаланмоқда.

Мобил телефонлардан фойдаланиш ҳам ўсиб бормоқда - 68 фоиз одамда бу қурилмалар бор. Аммо, БМТга кўра, кутилмаганда алоқанинг узилиб қолиши коммуникация сифатига ҳамон таъсир қилмоқда.

Афғонистонда кўплаб одамларнинг банкда ҳисоби йўқ - 80 фоиз, кам даромадли мамлакат учун ўртачадан паст кўрсаткач бу. Жаҳон Банкига кўра, бунинг асосий сабаби диний ва маданий ишончлар, молия секторига ишонч пастлиги ва молиявий саводхонликнинг ҳаминқадарлигидир.

Шунга қарамай, Жаҳон банки янги лойиҳалар туфайли келгуси беш йилда банк ҳисоби бўлган афғон аҳолиси сони икки баробар ўсишини кутмоқда.

Анъанавий лой уйлар қатор терилган пойтахт Кобулда ҳам ўсиб бораётган аҳоли эҳтиёжи учун кейинги 20 йилда қурилган баланд бинолар шаҳар кўркини ўзгартирган.

Толибон қулагандан кейин одамлар нотинч қишлоқлардан шаҳарга кўчар, 1990 йилларда Покистон ва Эронга қочганлар қайтар экан, Кобул юқори суръатдаги шаҳарлашувни бошдан кечирди.

Афюн қишлоқ иқтисоди таянчи

Графика

Афғонистон дунёнинг энг катта наркотик етказиб берувчи мамлакати бўлиб қолмоқда, Британия расмийларига кўра, мамлакатга келаётган героиннинг 95 фоизи Афғонистондан чиқади.

БМТ рақамларига кўра, ўтган йигирма йилда Афғонистонда кўкнор етиштириш кескин ўсган, мамлакатнинг 34 вилоятидан 12 тасида кўкнор етиштирилмайди, холос.

Фермерларни анор ва заъфарон етиштиришга ўтказиш учун рағбатлантиришлар ва қарши чораларга қарамай, аҳвол ўзгармаяпти.

2001 йилда Толибон гарчи қисқа муддат кўкнор етиштиришга тақиқ қўйган бўлса ҳам, ўшандан бери бу иш толибларнинг ўзи ва бошқалар учун кўп миллион долларлик даромад манбаига айланган. Кўкнор етиширувчилар кўпинча жангариларга даромадидан солиқ тўлашга мажбурланади.

Сизнинг қурилмангиз бу тасвирни очмайди

Сиёсий беқарорлик, хавф ва ишсизлик кўкнор етиштиришнинг асосий сабаблари деб кўрсатилади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek