'Жаҳаннам' ёки Исроил-Ғазо урушида ўлган болалар - video Isroil Falastin dunyo yangiliklar

Ғазо Бўлгаси

Сурат манбаси, Anadolu Agency

Сурат тагсўзи, Сўнгги Исроил-Ғазо урушида камида 65 нафар бола нобуд бўлди. Уларнинг аксарияти ғазоликлар ҳисобига тўғри келади
    • Author, Жек Ҳантер, Александра Фуше ва Энжи Ганнам
    • Role, BBC News
  • Published
  • Ўқилиш вақти: 5 дақ

Ҳамас назоратидаги ҳудуд соғлиқни сақлаш вазирлиги Ғазода ўлдирилган 230 дан ошиқ одамнинг камида 63 нафари болалар эканини айтмоқда. Исроил тиббий хизмати маълумотига кўра, ўзлари берган 12 қурбондан иккитаси бола.

Қуйида сўнгги Исроил-Ғазо урушининг айрим мурғак қурбонлари ҳақида ҳикоя қиламиз.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Ал-Кавалик оиласидаги болалар, 5-17 ёшларда

9 ёшли Яра ва 5 яшар Рула ўтган якшанба куни оила аъзолари билан биргаликда ўлдирилган

Сурат манбаси, Al-Kawlak family/DCIP/NRC

Сурат тагсўзи, 9 ёшли Йара ва 5 яшар Рула ўтган якшанба куни оила аъзолари билан биргаликда ўлдирилган

Якшанба тонгида Ғазо шаҳри марказидаги ал-Виҳда кўчасига Исроил зарба берди. Ал-Кавалик катта оиласининг камида 13 нафар аъзоси уйлари босиб қолиб ўлгани айтилмоқда.

Қурбонларнинг аксариси болалар, айтилишича, бири олти ойлик чақалоқ бўлган.

"Биз кўтарилган тутундан бошқа нарсани кўрмадик, - дейди оиланинг тирик қолган аъзоларидан бири Санаа ал-Кавалик "Felesteen Online"га. Ёнимдаги ўғлимни кўролмай қолдим, уни қучоқлаб турардим, аммо кўролмасдик."

Исроил Мудофаа Кучлари (ИМК) бомбалаш одатдан ташқари бўлгани, оддий фуқаролар ўлиши кутилмаган натижа бўлганини айтди. Сўзчининг айтишича, ҳаво ҳужумида туннель қулаган ва уйларни ҳам қулатган.

Ўлганлар орасида опа сингиллар - 9 яшар Йара, 5 яшар Рула ҳам бўлган. Иккисига ҳам Норвегия Қочқинлар Кенгаши (НҚК) томонидан ёрдам кўрсатилган. Аммо ҳаётларини сақлаб қолиб бўлмаган.

Исмини ошкор қилишни истамаган уларнинг муаллимларидан бири Би-би-сига опа-сингиллар ниҳоятда тарбияли, уйдаги юмушларни доим ўзлари бажарадиган бўлганини айтди.

Интернетда тарқалган бир суратда оиладан тирик қолган ягона одам 10 ёшли Азиз ал- Каваликнинг онаси жасади ёнида ўтирганини кўриш мумкин.

Ўтказиб юборинг X пост , 1
X контентига рухсат бериш

Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири X пост, 1

Presentational white space
Short presentational grey line

Идо Авигал, 5 ёшда

5 ёшли Идо Авигал Ҳамаснинг ракета ҳужумида ўлган

Сурат манбаси, Twitter

Сурат тагсўзи, 5 ёшли Идо Авигал Ҳамаснинг ракета ҳужумида ўлган

Исроил томонида ўлган энг ёш қурбоннинг исми Идо Авигал. Беш ёшли бу бола ўтган чоршанба куни жанубий шаҳар Сдеротда ўлган.

Идо махсус мустаҳкамланган хона ичида қурбон бўлган. Исроил ҳарбийларининг айтишича, бундай бўлгани ўта даражада кам учрайдиган ҳолат.

"Times of Israel"нинг хабар беришича, чоршанба куни кечқурун Сдеротда ракета ҳужумидан огоҳлантирувчи сирена жаранглаганда уни онаси кўтариб, мустаҳкам бошпанага олиб борган.

Ракета парчаси хонанинг деразасини ёпиб турган метал ҳимоя листни тешиб ўтиб, унинг онаси ва етти яшарлик опасини жароҳатлаган. Идо олган жароҳатлари боис, орадан бир неча соат ўтиб, жон берган.

"Ракета парчаси аниқ бир бурчак остида, аниқ бир тезликда, аниқ бир нуқтага келиб урилган", дейди ИМК сўзчиси Ҳидаи Зилберман ҳалокат ҳақида гапирар экан.

"Биз уйда эдик, болалар бироз зерикканди, шунга хотиним Шани болаларни олиб, икки уй наридаги синглисиникига кетди", дейди Идонинг отаси Асаф Авигал "Channel 13"га.

"Мени кечир, сенга келган ўша парчани ўзимга йўналтира олмадим, - дейди Авигал ўғлининг жанозаси вақтида. - Бир неча кун олдин мендан сўрагандинг: "Дада, биз кўчадалигимизда сирена чалинса, нима бўлади?" Мен билан экансан, сенга ҳеч нарса қилмайди, дегандим. Сени алдадим."

Бир неча ой аввал Авигал ва унинг хотини ўғилларининг қанчалик зукколиги ҳақида гаплашиб, гўё беш яшарлик танадаги 50 ёшли одам дейишган эди. У отасини доим компьютердан узоқлашиб, у билан вақт ўтказишга ундарди. "Етар бу экранга қарганингиз, мен билан ҳам бўлинг", дерди у.

Идонинг онаси ҳамон касалхонада.

Short presentational grey line

Надина Авад, 16 ёшда

Ўтказиб юборинг X пост , 2
X контентига рухсат бериш

Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири X пост, 2

Presentational white space

Ўтган чоршанба куни эрта тонгда ракета уларнинг машинаси ва уйига тушганда 16 ёшдаги мактаб ўқувчиси Надина Авад 52 ёшли отаси билан бирга эди. Ҳар иккиси ўлди. Ўша вақтда машинада бўлган онаси эса оғир жароҳат олди.

Надинанинг амакиваччаси Аҳмад Исмоилнинг айтишича, ракета портлагани овозини улар Тель- Авив яқинидаги Лод шаҳридаги уйларидан туриб эшитганлар.

"Бу жуда тез юз берди, - деди у "Kan"га. - Агар бирор ерга қочганимизда ҳам, хавфсиз хонанинг ўзи йўқ эди."

Таниганларнинг айтишича, Надина ўрта мактабдаги аълочи қиз бўлган, келажакда шифокор бўлишни орзу қилган.

Мактаб мудирининг айтишича, у "дунёни ўзгартиришни орзу қилиб юрган".

"У жуда ноёб, жуда истеъдодли қиз эди. Дунёни эгалласам дерди", деди Ширин Натур Ҳафий маҳаллий радиога.

Надина яҳудий мактаблари билан турли ижтимоий ва фанга даҳлдор лойиҳаларда қатнашган.

Ҳафий хонимнинг айтишича, у биомедик тадқиқотлар дастурларида қатнашишни режалаб юрган экан.

Short presentational grey line

Ал-Ҳадидий оиласи фарзандлари, 6-13 ёшларда

Short presentational grey line

Жума куни Муҳаммад ал-Ҳадидийнинг тўрт нафар боласи - 13 яшар Суҳайб, 11 яшар Яҳё, 8 яшар Абдураҳмон ва 6 яшар энг яхши либосларини кийиб, Ғазо шаҳри ташқарисидаги Шати қочқинлар лагерида яшайдиган амакиваччалари уйига ҳайитни нишонлаш учун меҳмонга боришди.

"Болалар ҳайит кийимларида эди. Ўйинчоқларини олиб, амакилариникига байрамга кетишди", дейди уларнинг 37 ёшли отаси мухбирларга.

"Оқшом маҳали улар қўнғироқ қилиб, ўша ерда қолишга рухсат сўрашди, мен рухсат бердим."

Келаси куни улар турган бино ҳужумга учради. Фақат беш ойлик чақалоқ Умаргина омон қолди. Уни бино остидан, ўлган онаси ёнидан чиқариб олишди.

"Улар уйда хавфсиз эди, улар қурол кўтармаган, ракета отмаган, - дейди ота болалари ҳақида. - Бунга лойиқ нима иш қилишди? Биз оддий тинч фуқаромиз."

Уй вайронаси орасида болаларнинг ўйинчоқлари, "Монополия" тахта ўйини, ошхонадаги столдаги ликопчаларда қолган, байрам куни охиригача ейилмаган таомлар турарди.

"Болаларим уйқуга ётганда, уйғонганларида ҳаммасини тугашини ният қилишган. Аммо улар энди йўқ. Менда улар ҳақидаги хотиралар қолди, уйимда улардан қолган ҳид қолди", дейди Ҳадидий "The Times" газетасига.

Short presentational grey line

Иброҳим ал Масрий, 14 ёшда

Presentational white space

Хабарларга кўра, ҳужум бўлганда Иброҳим ал-Масрий Ғазо шимолидаги уйлари олдидаги кўчада ака-укалари билан ўйнаётганди.

Иброҳим, укаси Марвон ва бир неча қариндошлари ўша жойда ўлган.

Рамазоннинг ҳар бир кунида улар ифтордан аввал куннинг ана шу вақтида ўйнар эди", дейди уларнинг отаси Юсуф ал-Мисрий "The Independent" нашрига.

"Бундай бўлишини кутмаган эдик, иккита катта портлаш овозини эшитдик... Кўчада ҳамма ҳар ён югурар эди. Болалардан қон оқарди, оналар йиғларди, ҳаммаёқ қон эди."

Биродарининг айтишича - унинг ҳам исми Иброҳим эди - улар пичанни сотиш учун қопларга жойлаётган экан.

"Улар бизни бомбалашни бошлаганда биз кулаётган, ҳазиллашаётган эдик. Атрофимизда ҳамма нарса ёна бошлади", дейди у AFP агентлигига.

"Мен қариндошларимнинг қандай ёнгани, парча-парча бўлиб кетганини кўрдим."

Short presentational grey line

Ҳамза Нассар, 12 ёшда

Ҳамза Нассар ўтган чоршанба куни кечқурун Ғазодаги уйидан ифторликка онаси таом тайёрлаши учун сабзавот келтиргани бозорга чиққанди. Шу билан уйига қайтмади.

Отасининг "Ал-Жазира"га айтишича, Ҳамза ёқимтой, ақлли бола бўлган.

Short presentational grey line

Тала Абу ал-Ауф, 13 ёшда

Тала Абу ал Ауф 17 ёшли акаси билан бирга қурбон бўлган

Сурат манбаси, Abu al-Auf family/DCIP/NRC

Сурат тагсўзи, Тала Абу ал-Ауф 17 ёшли акаси билан бирга қурбон бўлган

Каваликларнинг уйига бўлган ўша ҳужум уларнинг 13 ёшли қўшнилари Тала Абу ал-Ауф ва унинг 17 ёшли акаси Тавфиқни ҳаётдан олиб кетди.

Уларнинг оталари доктор Айман Абу ал-Ауф ҳам ҳужумда ўлган. У Ғазо шаҳридаги "Аш-Шифо" касалхонасида бўлим бошлиғи, коронавирус касалликлари бўйича масъул эди.

Ҳужумдан аввалги кунлари доктор Абу ал-Ауф касалхонада узоқ вақт қолиб ишлаётганди, дейди оиланинг дўстлари Би-би-сига.

Таланинг исмини ошкор қилишни истамаган ўқитувчиси уни еттинчи синфдаги аълочи ўқувчи эди деб таърифлаган.

Тала "диний дарсларга кўпроқ қизиқар, Қуръон ўқиш ва ёдлашни истарди", дейди ўқитувчиси Би- би-сига.

У, шунингдек, Норвегия Қочқинлар Кенгаши дастурида жароҳатланган болаларга ёрдам беришда иштирок этган эди.

"Улар шундоғам анча азият чекишганди", дейди Қочқинлар кенгаши менежери Ҳузайфа Язжи Би- би-сига.

"Бу телбаликлар тўхташи керак... Бу болаларга келажакни бериш учун зўравонликлар тўхташи керак.

Материални тайёрлашда Аҳмад Нур, Тала Ҳалава, Дана Дула ва Жоана Саолар ҳам ёрдам беришган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek