Дунё, янгиликлар:Трамп импичменти ва арманлар қатлиоми

Америка тарихида импичмент билан рўпара келган учинчи президент Доналд Трамп бўлди.
Вакиллар палатаси президентга қарши овоз берди.
Энди Сенатда маҳкама бўлади ва айнан Сенат уни қудратдан қолиш қолмаслиги бўйича қарор беради.

Вакиллар палатаси икки айблов юзасидан овоз берганди.
Булар:
Президентнинг ўз ваколатларини суистеъмол қилиш
Конгресс ишига тўсқинлик
Бу айбловларни барча демократлар маъқуллади, барча республикачилар қарши овоз берди.
Президент Трамп аъзо бўлган республикачилар партияси Сенатни назорат қилиши ҳисобга олинса, унинг қудратдан кетиши даргумон.
Вакиллар палатасида импичмент масаласи кўрилаётган пайтда Трамп Мичиганда сайлов тарғиботи билан банд эди.
У ўзини олқишларга кўмаётган тарафдорларига қарата, "биз иш ўринларини яратиб, Мичиган учун курашаётган пайтимизда Конргессдаги радикаллар нафрат ва ҳасад ўтида ёнмоқда", деб айтган.
Трамп ва арманилар қатлиоми масаласи

Сурат манбаси, Getty Images
Ўтган ҳафта Сенат арманилар қирғинини қатлиом деб тан олар экан, Туркия АҚШ элчисини чақириб, Анқаранинг ғазаб ва норозилигини изҳор этди.
АҚШни "тарихни сиёсийлаштиришда" айблади.
Арманистон қирғин давомида 1.5 миллион армани ўлдирилганини айтади.
Усмонийлар империясининг сўнгги кунларида рўй берган бу қирғин Туркия учун оғриқли масалага айланган.
Сенатнинг овози бир томон, аммо "Трамп маъмуриятининг айни масалага қараши ўзгармаган", деб айтган Давлат департаментининг воизи Морган Ортагус.
Шу йил апрел ойида Трамп арманилар қирғинини "20 асрнинг энг мудҳиш хунрезликларидан бири" деб атаган, аммо қатлиом сўзини тилга олмаганди.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek





























