Дунё: Бугунги кунда давом этаётган норозилик намойишлари ўзаро муштаракми?

A composite picture shows protesters in Chile, Hong Kong and Lebanon

Сурат манбаси, AFP/Getty/Reuters

Сурат тагсўзи, Ўтган яқин ҳафталар ичида Ливандан тортиб Испания ва Чили каби турли давлатларда норози одамлар оммавий ғалаёнлар бошлаб юборди.
Published

Ўтган яқин ҳафталар ичида Ливандан тортиб Испания ва Чили каби турли давлатларда норози одамлар оммавий ғалаёнлар бошлаб юборди.Давом этаётган намойишлар сабаб ва мақсадлари билан бир-биридан фарқ қилади, аммо уларни ўзаро боғлаб турувчи айрим жиҳатлар мавжуд.

Бир-биридан минглаб чақирим олисда жойлашган бу мамлакатлардаги оммавий намойишлар ўхшаш сабабларга кўра юзага келган.

Қуйида турли давлат ва турфа жамият одамларини кўчага чиқишга мажбур этган ўзаро муштарак сабаблардан воқиф бўлишингиз мумкин.

Тенгсизлик

Видео тагсўзи, Эквадордаги намойишлар

Бугун ўз норозилигини билдираётган одамларнинг аксарияти мавжуд иқтисодий тенгсизликдан ғазабга минган. Айрим ҳолларда, ҳаёт учун муҳим хизматлар нархининг ошиши уларнинг сабр косасини тўлдирган.

Жорий ойда ҳукумат ўнлаб йиллар давомида ёнилғи учун ажратиб келинган субсидияларни бекор қилиш режасини эълон этиши ортидан Эквадор кўчалари норози фуқаролар билан тўлиб тошди. Ҳукумат қарори ёнилғи нархининг кескин ошишига олиб келиб, эквадорликларнинг катта қисми молиявий қийинчиликларга юзлашгани айтилган эди.

Одамлар ёнилғи нархининг ошиши ортидан транспорт ва озиқ-овқат харажатлари ҳам кўкка сапчиб кетишидан хавотир билдирган эдилар.

Ғазабнок эквадорликлар йўлларни ёпиб қўйдилар, парламентга бостириб кирдилар ва хавфсизлик кучлари билан тўқнашдилар. Бир неча кун давом этган намойишларга дош беролмаган ҳукумат, пировардида, одамларга ён босишга мажбур бўлди.

Транспорт нархларининг кескин кўтарилиши Чилида ҳам кучли акс-садо берди. Ҳукумат метро ва автобус учун йўлкиралар нархининг оширилишига энергия нархларининг кўтарилиб кетиши ва миллий валютанинг қадрсизланганини рўкач қилиб чиқди. Бироқ намойишчилар бу қарорни қашшоқ одамларнинг киссасидаги сўнгги чақани ҳам тортиб олишга уриниш ўлароқ баҳолади.

Норози фуқаролар хавфсизлик кучлари билан тўқнашиб ётган бир пайтда - ўтган жума куни - Чили президенти Себастиан Пинера қиммат итальян ресторанида овқатланиб ўтиргани сурати тарқалди. Кўпчилик буни Чили киборлар қатлами ва оддий халқ ўртасидаги тенгсизликнинг яққол аломати сифатида баҳолади.

Чили Жанубий Америкадаги энг бадавлат давлатлардан бири бўлсада, у ерда тенгсизлик кескин авж олган.

Эквадордаги каби Чили ҳукумати ҳам ўз қарорини ортга суриб, халқ билан муроса ўрнатишга уринди, лекин чилиликлар, эндиликда, бошқа талабларни илгари сурганча, намойишларни давом эттирмоқда.

«Бу метродаги йўлкиранинг ошиши туфайли юзага келган оддий намойиш эмас. Бу йиллар давомида, асосан, қашшоқларни нишонга олиб келган тенгсизликка қарши исёндир», деган намойишларда иштирок этаётган чилилик талаба Reuters агентлигига.

Ливанда ҳам нархлар ошиши билан боғлиқ ўхшаш вазият одамларни кўчага чиқишга мажбур этган. WhatsApp мессенжерига нисбатан солиқ жорий этиш борасида ҳукумат режалари туфайли намойишларни бошлаб юборган одамлар иқтисодий муаммолар, тенгсизлик ва коррупцияни ҳам тилга ола бошлаган.

Demonstrators take part in an anti-government protest in the southern city of Tyre, Lebanon, 21 October, 2019.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Ливанда коррупцияга қарши намойиш

Қарзлар миқдори шиддат билан ошиб бораётган бир вақтда Ливан ҳукумати халқаро донорлар кўнглини овлаш илинжида иқтисодий ислоҳотлар ўтказишга уриниб келмоқда. Бироқ оддий одамлар ҳукуматнинг иқтисодий сиёсати сабаб қийинчиликка юз тутаётганини таъкидлайди.

«Биз WhatsApp туфайли бу ерда эмасмиз, биз бу ерда ҳамма нарса учун чиққанмиз: ёнилғи, озиқ-овқат, нон - ҳамма нарса учун», дейди Абдуллоҳ исмли ливанлик намойишчи.

Коррупция

Ҳукумат доираларида кенг илдиз отган коррупция муаммоси айрим намойишларнинг асосий сабабларидан бири ҳисобланади.

Ливанлик намойишчилар оддий халқ иқтисодий инқироз оқибатларидан боши берк кўчага кириб қолган бир пайтда, мамлакат раҳбарлари ўзларини бойитишдан ўзга нарса ўйламаслигини таъкидлайди.

«Ҳаётда кўп нарсани кўрганман, лекин Ливандагидек коррупция ботган ҳукуматни кўрмаганман», сўзлайди Рабаб исмли 50 яшар намойишчи.

Душанба куни Ливан ҳукумати намойишчиларни тинчлантириш йўлида сиёсатчиларнинг маошини кескин камайтириш дохил қатор ислоҳотлар режасини маъқуллади.

Ирода ҳам одамлар ҳукумат истеъфосини талаб этиб бош кўтарган. Ироқликлар давлат лавозимларига салоҳият эмас, балки секта ва этник келиб чиқишга қараб номзод танловчи тизимдан норози.

Намойишчилар бундай тизим оқибатида амалдорлар халқ пулини ўзи ва атрофидагиларни мукофотлаш учун сарф юбораётганини айтади.

Ҳукумат доираларидаги эҳтимолий коррупцияга қарши намойишлар сентябрь ойида Мисрда ҳам бошланган эди. Президент Абдул Фаттоҳ ал-Сиси ва ҳарбий амалдорларни коррупцияга ботганликда айблаб чиққан Испанияда сургунда яшовчи мисрлик бизнесмен Муҳаммад Алининг даъвати ортидан фуқаролар намойишларни бошлаб юборган эди.

Protesters demonstrate against alleged Iraqi government corruption and poor government services in the holy city of Karbala on 19 October, 2019

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи, Ироқ

Сиёсий озодлик

Ҳукумат доираларида кенг илдиз отган коррупция муаммоси айрим намойишларнинг асосий сабабларидан бири ҳисобланади.

Ливанлик намойишчилар оддий халқ иқтисодий инқироз оқибатларидан боши берк кўчага кириб қолган бир пайтда, мамлакат раҳбарлари ўзларини бойитишдан ўзга нарса ўйламаслигини таъкидлайди.

«Ҳаётда кўп нарсани кўрганман, лекин Ливандагидек коррупция ботган ҳукуматни кўрмаганман», сўзлайди Рабаб исмли 50 яшар намойишчи.

Душанба куни Ливан ҳукумати намойишчиларни тинчлантириш йўлида сиёсатчиларнинг маошини кескин камайтириш дохил қатор ислоҳотлар режасини маъқуллади.

Ирода ҳам одамлар ҳукумат истеъфосини талаб этиб бош кўтарган. Ироқликлар давлат лавозимларига салоҳият эмас, балки секта ва этник келиб чиқишга қараб номзод танловчи тизимдан норози.

Намойишчилар бундай тизим оқибатида амалдорлар халқ пулини ўзи ва атрофидагиларни мукофотлаш учун сарф юбораётганини айтади.

Ҳукумат доираларидаги эҳтимолий коррупцияга қарши намойишлар сентябрь ойида Мисрда ҳам бошланган эди. Президент Абдул Фаттоҳ ал-Сиси ва ҳарбий амалдорларни коррупцияга ботганликда айблаб чиққан Испанияда сургунда яшовчи мисрлик бизнесмен Муҳаммад Алининг даъвати ортидан фуқаролар намойишларни бошлаб юборган эди.

Видео тагсўзи, Барселона

Иқлим ўзгариши

Одамлар фақат иқтисодий қийинчиликлар ва коррупциядан норози бўлмайди.

Турли мамлакатларнинг турли шаҳарларида фаоллар ҳукуматларни иқлим ўзгараётган бир пайтда қўл қовуштириб туришда айблаб, Extinction Rebellion (Қирилиб кетишга қарши исён) ҳаракатини олиб бормоқда.

Activists protest during an Extinction Rebellion demonstration in Whitehall, London, on 18 October, 2019.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Лондон

"Бундай намойишлар АҚШ, Буюк Британия, Германия, Испания, Австрия, Франция ва Янги Зеландияда бўлиб ўтди. Ҳаракат иштирокчилари йўллар ва транспорт воситаларини эгаллаб олиб, шаҳарнинг ҳаёт қайнаган марказлари ўз норозилигини билдирди.

«Ҳукумат иқлим ва атроф-муҳит бўйича фавқулодда ҳолат эълон қилмагунча ва бизни қутқариш йўлида ҳаракат бошламагунча, бизнинг бош кўтаришдан ўзга иложимиз йўқ», дейди австралиялик фаол Жейн Мортон.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek