Россия-Ўзбекистон: Мигрантлар пули нега ўзбек сўмига таҳдид бўлиб қолди? Янгиликлар

Россия Сбербанки банк карталаридан Ўзбекистонга рублда бепул пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда. Бу Россияда меҳнат қилаётган юз минглаб ўзбекистонликлар учун яхши хабар бўлиши мумкин. Аммо иқтисодчилар Сбербанкнинг бу амалиёти Ўзбекистон иқтисодида муаммоларни келтириб чиқариши мумкинлигидан хавотирларини билдиришмоқда.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Алоқадор мавзулар:
- Россия-Ўзбекистон: мигрантлар энди қандай пул юборади?
- Россия, мигрантлар: Бир ойлик пулни ушлаб турибмиз, бир нарса бўлса кетамиз деб. Видео
- Украина - Россия: Уруш Ўзбекистон ва Марказий Осиёга қанчалик ёмон таъсир қилади?
- Украина - Россия низоси ўзбек мигрантлари ҳаёти ва ишига энди қандай таъсир қилиши мумкин? Россия, Украина, Ўзбекистон
Комиссиясиз пул ўтказиш
Россия Сбербанкнинг карталар орқали комиссиясиз ўтказмаларни жорий қилиши шу йилнинг 1 августидан бошлаб кучга киради.
Банк расмий сайтида берилган маълумотларга кўра, комиссиясиз ўтказмалар фақатгина телефон рақам орқали картага пул ўтказишда амал қилади.
0% лик комиссия СберБанк Онлайн иловасидан Ўзбекистоннинг Агробанк, Универсалбанк, Ҳамкорбанк, Халқ банки ва ва Ориент Финанс Банк банккарталарига пул ўтказишда қўлланилади.
Сбербанк Ўзбекистон банк карталарга пул ўтказишда чеклов киритган. Битта Сбербанк картасидан Ўзбекистонга кунига 50.000 рублгача комиссиясиз пул ўтказиш мумкин бўлади. Ойлик лимит Ўзбекистон учун 600.000 рублни ташкил этади.

«Сбербанк» Россиядаги ўзбекистонликлар энг кўп хизматидан фойдаланадиган банкдир. Иш берувчиларнинг катта қисми унинг банк карталарини олиш учун муҳожирларни ихтиёрий-мажбурий йўллашади.
Россиядан Ўзбекистонга пул юборишда эса муҳожирлар орасида «Золотая корона» қулай ва нисбатан фоизи паст юрувчи илова ҳисобланади.
Иқтисодчилар ҳавотири нимада?
Иқтисодчилар сбербанкнинг карталар орқали комиссиясиз ўтказмаларни жорий қилиши рублнинг сўмга босими янада ортишига олиб келишини ёзишмоқда.
Россиядан Ўзбекистонга пул юборувчилар асосан меҳнат муҳожирларидир.
Мигрантлар пули нега ўзбек сўмига қандай қилиб муаммоли бўлиб қолди?
Бу борада Москвадаги иқтисодчи Жамшид Муслимовдан изоҳ олдик.

- Февраль воқеаларидан аввал меҳнат муҳожирлари Россиядан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри доллар юборишарди. Маошларини рублда олиб доллар сотиб олинарди ва ватанга доллар жўнатиларди. Меҳнат мигрантларидан келаётган пулни муҳожирнинг яқинлари рублда ёки сўмда эмас, долларда олади. Энди бу долларлар банкнинг ўзидан яъни, Россиянинг эмас, Ўзбекистоннинг ички бозоридан сотиб олинаётган бўлиши мумкин. Бу долларга нисбатан талабни ошишини англатади, - дейди таҳлилчи Жамшид Муслимов.
Россиядаги асли ўзбекистонлик иқтисодчи Жамшид Муслимовнинг бу борадаги тўлиқ фикрлари ва ўзбек сўми рубл босими остида қолмаслиги учун қандай чоралар кўрилиши кераклиги ҳақидаги фикрларини видеолавҳамизда кўринг.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek
































