Ўзбекистон маорифи: болангизни 20000 долларлик мактабда ўқитасизми?

Сурат манбаси, www.uzedu.uz
Ўзбекистондаги социал медиа тармоқлари фойдаланувчилари Тошкентдаги хусусий боғча ва мактаблардаги йиллик таълим нархларини қизғин муҳокама қилмоқдалар.
Интернет муштарийлар ҳукуматни давлат мактабларида таълим сифатини кўтаролмагани ва хусусий мактаблардаги нархларни назорат қилмаётгани учун танқидга тутмоқдалар.
Айрим ёши катта инсонлар Совет замонида "ҳам таълим ва ҳам медицина бепул бўлгани, иккисининг ҳам сифати юқори бўлгани"ни ёдга олганлар.
- Мақсад мактаб таълимини яхшилашми ёки норасмий йиғимларни расмийлаштириш?
- Мирзиёев Каримов замонида мактаб ўз ҳолига ташлаб қўйилганини тан олди
- Таълим: Ўзбекистонга яна нечта хусусий олий ўқув юрти керак?
- Ўзбекистонда янгича тест: 'Биз ҳануз касални ўзини даволаш билан овора бўлаяпмиз'
- Ўзбекистон: Нега ҳамма ҳам ўқишга киролмайди?

Сурат манбаси, Facebook/Потребитель.уз
Бундай мактабда "таълим сифати тўланадиган ҳақига арзимаслиги" ҳақида ўз фикрини билдирган фойдаланувчилардан бири.
Фейсбукдаги "Потребитель.уз" гуруҳи аъзоси Ella Shipulina Тошкент шаҳридаги хусусий мактаб ва болалар боғчасида бир йиллик тўлов ҳақидан ҳайрон бўлгани ҳақида ёзган ва сентябрга бориб жой қолмаса ҳайратга ҳам тушмаслиги ҳақида ёзган.
Ушбу мавзу бир кунда 700 тача фойдаланувчи томонидан муҳокама этилган.
Потребитель.уз гуруҳи иштирокчилари Ўзбекистонда олий таълим бир йилда $1000 га яқин экани, мактаб ёки боғча учун бундай нархлар Қозоғистон, Россия ёки Ирландияда ҳам йўқлиги ҳақида ёзишган.
"Хакикий Cambridge даям бунака нарх бумаса кере", деб фикр билдирган Фейсбук фойдаланувчиси Dilnoz Halikova.
"Ҳукуматдан сўрагимиз келади: Бу биргина маошга яшайдиган инсонларнинг устидан кулишми?", деб савол қўйибди Aleksandr Badin.
"Бунча пулга мактаб қуриш мумкин, ўқитувчиларни ишга ёллаш мумкин", деб ёзипти Алишер Махмудов.
"Менинг фикримча, ёки бизнинг устимиздан кулишаяпти ёки мазах қилишяпти", деб ёзган Irina Abdulmanova.
"Қадрли ота-оналар! Агар сиз суюкли фарзандингиз учун шунча пул сарфлашга тайёр бўлсангиз - яхшиси уни Швейцария ёки Англияга юборинг - таълим сифати буткул бошқа бўлади, дипломи эса дунёдаги ҳар қандай мамлакатдаги халқаро компаниялардаги бошқарувдаги лавозимлар учун эшик очади", дея рус тилида изоҳ қолдирган Amera Abduraimova.
Valikhan Zhumataev: Одамларда бунча кўп агрессия қаердан пайдо бўлган? Улар мана шундай нарх белгилашга қарор қилипти, сизга нима? Сизни ҳеч ким бунча пулни тўлашга мажбур қилаётгани йўқ. Истасангиз, бепул давлат мактабларига боринг. Чет эллик ўқитувчиларга эга бўлиш - катта харажатлар дегани - маош, яшаш жойи, парвозлар, виза. Ишончим комил, у ерда махсус жиҳозланган синфлар, замонавий ўқитиш, ўрганиш услуби жорий қилинади. Университетлардаги нархлар билан солиштиряпсизлар, хоҳласангиз болаларингизни ўша ерга беринг. Бунга ҳаққингиз бор...
Бу борада сиз қандай фикрдасиз?
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

































