'Ўқитувчи ва шифокорнинг маошини оширманг'
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Халқаро Молия Жамғармаси Ўзбекистон ҳукуматига ўқитувчи ва шифокорларнинг маошларини кўтармай туриш ҳамда энергия ва коммунал хизматлар учун тўловларни оширишни тавсия қилган. Бу ҳақда Жамғарма ҳайъатининг 26 июль куни ниҳоясига етган миссияси хулосаларида айтилади. Халқаро Молия Жамғармаси бюджет ходимларининг маошларини ошириш инфляция даражасининг кўтарилиб кетишига олиб келишидан хавотирда.
ХВЖнинг башорат қилишича, 2019 йилга келиб, Ўзбекистон эскпорт қиладиган асосий хомашё маҳсулотлари- олтин, табиий газ ва пахта нархлари ўсишдан тўхтайди. Бу эса, ўз навбатида, ташқи савдода салбий сальдони юзага келтиради.
Аввалроқ Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўқитувчиларнинг ойлик маошларини бир неча фоиз эмас, балки бир неча баробар ошириш кераклигини айтганди.
Президент Шавкат Мирзиёев Молия вазирлигига ўқитувчилар маошини ошириш учун зарур маблағларни топишни буюрган.
Хўш, ХВЖ Ўзбекистон ҳукуматига берган таклифлар қанчалик асосли?
Ўқитувчи ва шифокорнинг маоши қачон ошади?
Би-би-си ушбу саволларни узоқ йиллар Ўзбекистон молия ва хусусийлаштириш давлат идораларида фаолият кўрсатган иқтисодчи ва тадбиркор Абдулла Абдуқодировга берди.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek





























