http://www.bbcuzbek.com

16 Феврал, 2009 - Published 15:51 GMT

Дунё менинг нигоҳимда

Дунё мудом ҳаракатда. Унда кечаётган ҳар қандай ўзгариш, ҳар қандай янгиланишларнинг инсоният тақдирида, инсонлар тақдирида изсиз кечмаслиги аниқ. Бугун дунёнинг қайсидир бир бурчагида кимдир қуролли низолар, яна қай бир қиррасида табиий офатлар, бошқа бир бурчида эса, ижтимоий-иқтисодий беқарорликлар гирдобида. Кимлардир иқтисодий фаровонликдан баҳраманд бўлса, яна бирлари қашшоқлик азобидан азиятда...Дунёнинг қай бир қисмида бўлманг, сизнинг ҳаётингиз қандай кечмоқда? BBCUzbek.com нинг янги лойиҳаси қаҳрамонлари бугунги кун ҳаётини яшаётган ана шундай инсонлардир.



Коммунизм яхшими ёки капитализм?

Йигирма йил аввал Польшада алал-оқибат Оврўпода коммунизмнинг қулашига сабаб бўлган воқеалар кечди: Польшанинг коммунист ҳукумати "Солидарити" касаба уюшмаси ҳаракати билан музокаралар даврасини бошлаганди. Илк бор мамлакатда кўппартиявийлик асосида сайлов кечди. Бу собиқ Шўролар Иттифоқи ҳудудида мисли кўрилмаган воқеа эди. Шундан кейин Шарқий Оврўпо давлатлари бирин-кетин коммунизмдан капитализмга ўта бошлашди. Аммо капитализм коммунизмдан кўра афзалроқми? Одамлар бу ҳақда нима деб ўйлашади? Аввалига Эстониядан тингласак...

Менинг исмим Стар Мотармек. Журналистман. Эстонияда 1989 йилдан бери журналист бўлиб ишлайман. У пайтлар Эстония ўз йўлини ўзгартираётган ва Совет Иттифоқи таркибидан чиқиб кетаётган эди. Ўша маҳалларда капитализм одамлар учун анчайин янги бир кўриниш эди. Айрим иккиланишлар билан мамлакат тезда эркин бозор иқтисодига ўтди. Эстония жуда муваффақиятли ислоҳотчи бир давлатга айланди. Аммо бугунги молиявий инқироз вақтида одамлар анчайин ўзларини йўқотиб қўйишган. Чунки бутун иқтисодий муваффақиятларимиз қуёшли кунда қор каби тез, кўз ўнгимизда эриб кетгандай туюлмоқда... Бундан икки йил аввал одамлар мамлакат тараққиёт даражасидан анча мамнун эдилар. Эстония Оврўпо Иттифоқи таркибига кирган ва иқтисодий ўсиш ўн фоизни ташкил қиларди. Ҳатто аслида анчайин вазияти мушкул бўлиб келган қариялар ҳам Озод Эстониянинг меваларини татий бошлашганди. Бугун вазият жуда ўзгача... Эстониянинг иқтисоди абгорлашиб бормоқда ва одамлар нимада хатога йўл қўйилди, деб сўрай бошлашди. Яъни, эҳтимол, эркин бозор иқтисодида кўпроқ ижтимоий масалаларга эътибор қаратилиши керакмиди? Ёки олдиндаги қора кунлар учун тайёргарлик кўрилиши лозиммиди? Эркин бозор деган ғояни тўла-тўкис, фундаментал равишда , яъни бирор бир ислоҳотларсиз амалга тадбиқ этиш тўғри бўлганмиди? Ана шу саволлар одамларнинг бошида ҳозир...

Давоми бор.

Арзимаган маош сабаб ишга чиқа олмаётган зимбабвелик ўқитувчининг ҳикояси билан танишиш учун бу ерга босинг.

Президент Барак Обамадан ким нима кутмоқда? - дунё бўйлаб Би-би-си ўқувчиларининг фикрлари билан танишиш учун бу ерга босинг.

Исроилнинг ҳарбий амалиётлари чоғида Ғазо шаҳридаги минора ичкарисида муайян муддат танклар қуршови остида қолган мухбиримиз Рушдий Абу Алуфнинг кечмишлари билан танишиш учун бу ерга босинг.

Британиянинг Лийдс шаҳридан бўлган 61 ёшли Мери Анн Дейнинг Исо мавлуди айёми ва Янги йил арафасидаги ўй-ташвишлари билан танишиш учун бу ерга босинг.

Юнонистонда кечаётган зўравонликлар ортида нималар турибди? Ҳуқуқшуносликка ўқиётган Анна Жиабанидиснинг бу борадаги қарашлари билан танишиш учун бу ерга босинг.

Зимбабве пойтахти Харареда яшаб, истиқомат қилаётган 28 ёшли Истер ( бу унинг ҳақиқий исми эмас)нинг ҳикояси билан танишиш учун бу ерга босинг.

ВИЧ вирусига чалинган тожикистонлик Василий Гизбрехт ҳикояси билан танишиш учун бу ерга босинг.

Ўнлаб инсонлар қурбон бўлган Мумбай ҳужумлари жабрдийдаларининг ҳикоялари билан танишиш учун бу ерга босинг.

Глобал молиявий инқироз сизнинг ҳаётингизда қандай кечмоқда? - қозоғистонлик Бейсигул ҳикояси билан танишиш учун бу ерга босинг.