Толибонча шариат: Афғон қизлари ўқиётган махфий мактабда нималарни кўрдик? Афғонистон

"Жасур бўлсангиз, сизни ҳеч ким тўхтатолмайди", дейди синфдаги қизлардан бири
Сурат тагсўзи, "Жасур бўлсангиз, сизни ҳеч ким тўхтатолмайди", дейди синфдаги қизлардан бири
    • Author, Секундар Кермани
    • Role, BBC News, Кобул
  • Published
  • Ўқилиш вақти: 4 дақ

Афғонистоннинг янги «махфий» мактабларидан бири турар-жой ҳудудида жойлашган бўлиб, у Толибонга қарши кичик, аммо кучли қаршилик ҳаракатидир.

Ўнга яқин ўсмир қиз математика дарсига қатнайди.

"Биз таҳдидлардан хабардормиз ва улардан хавотирдамиз", дейди бир ўқитувчи, лекин қизларнинг таълим олиши "ҳар қандай хавфга" арзийди, деб қўшимча қилади.

Бир нечта вилоятни ҳисобга олмаганда мамлакатнинг барча вилоятларида Толибон қизлар учун ўрта мактабларни ёпишга буйруқ берган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Биз борган мактабда улар кўк ва оқ рангли столларни териб, ҳақиқий синфхона ҳозирлашга ҳаракат қилишди.

"Биз буни яширин тутиш учун қўлимиздан келганини қиламиз, - дейди ўқитувчи, - лекин мен ҳибсга олинсам, калтаклансам ҳам, бунга арзийди".

Қизлар март ойида мактаб яна ёпиқ қолишини эшитиш учун ўрта мактабга келганди.
Сурат тагсўзи, Қизлар март ойида мактаб яна ёпиқ қолишини эшитиш учун ўрта мактабга келганди.

Март ойида қизлар мактаблари қайта очиладиганга ўхшаётганди. Аммо ўқувчилар кела бошлаганидан атиги бир соат ўтгач, Толибон раҳбарияти сиёсатда кескин ўзгаришларни эълон қилди.

Махфий мактаб ўқувчилари ва бошқа кўплаб ўсмир қизлар учун оғриқ ҳали ҳам аримаган.

"Икки ой бўлди ва мактаблар ҳали ҳам очилмади, - дейди бизга вақтинчалик синфхонада 19 ёшли ўқувчи. - Мен жуда қайғудаман", дея қўшимча қилди у кўз ёшларини ушлаб туриш учун юзини қўллари билан ёпиб.

Аммо бу ерда ҳам бўйсунмаслик кайфияти мавжуд.

Алоқадор мавзулар:

Яна бир 15 ёшли талаба Афғонистондаги бошқа қизларга: "Жасур бўл, жасур бўлсанг, сени ҳеч ким тўхтата олмайди" демоқчи бўлган.

Толибон даврида қизлар учун бошланғич мактаблар қайта очилди ва мамлакат қишлоқ жойларида хавфсизлик яхшиланганидан кейин ўқувчилар сони кўпайди, бироқ ёши каттароқ қизларнинг қачон мактабга бориши номаълум.

Толибон, аввало, тегишли "исломий муҳит" яратиш кераклигини айтди, гарчи мактаблар аллақачон гендер бўйича ажратилганини ҳисобга олсак, бу нимани англатишини ҳеч ким аниқ билмайди.

Толибон расмийлари қизлар мактаблари қайта очилишини бир неча бор очиқ айтган, лекин аёлларнинг таълим олиши улар учун «нозик» масала эканини ҳам тан олган. 1990 йиллардаги аввалги фаолияти давомида, гўёки "хавфсизлик хавотирлари" туфайли барча қизларга мактабга боришга рухсат берилмаган.

Ҳозирда бир нечта манбалар Би би сига айтишларича, гуруҳдаги бир ҳовуч қаттиққўл, аммо ўта нуфузли одамлар ҳамон бунга қарши чиқмоқда.

Лекин Толибоннинг бошқа айрим аъзолари қизлар учун мактаб очмаслик қароридан норозиликларини шахсий суҳбатларда билдиришади. Толибон таълим вазирлиги раҳбарият март ойида ўз режаларини бекор қилганидан ҳайратда қолгандек туюлди ва баъзи юқори мартабали Толибон амалдорлари ўз қизларини Қатар ёки Покистонда ўқитаётгани маълум бўлди.

Сўнгги ҳафталарда Толибонга алоқадор бир қанча дин уламолари қизларнинг таълим олиш ҳуқуқини қўллаб-қувватловчи фатво ёки диний қарорлар чиқарган.

Шайх Раҳимуллоҳ Ҳаққоний асосан хорижда, Покистоннинг Пешовар шаҳрида истиқомат қилувчи афғон уламосидир. Толибон уни жуда ҳурмат қилади ва у ўтган ой Кобулга сафари чоғида толиблар ҳукуматидаги юқори мартабали амалдорлар билан учрашган.

Шайх Раҳимуллоҳ Ҳаққоний
Сурат тагсўзи, Шайх Раҳимуллоҳ Ҳаққоний ўтган ой Кобулга сафари чоғида толиблар ҳукуматидаги юқори мартабали амалдорлар билан учрашган

У мактаблар ёпилиши давом этаётганини танқид қилишда эҳтиёткор, лекин Пешовардаги мадрасасида гапирар экан, қўлида мобил телефони билан ўз фатвоси матнини кўрсатади, унда аввалги олимларнинг фатволари ва пайғамбар ҳаётидан ҳикоялар мавжуд.

"Шариатда [қонун] аёлларнинг таълим олишини тақиқлаш учун ҳеч қандай асос йўқ. Ҳеч қандай", дейди у Би-би-сига.

"Барча диний китобларда аёлларнинг таълим олиши рухсат ва мажбурий эканлиги қайд этилган, чунки, масалан, Афғонистон ёки Покистон каби исломий муҳитда бир аёл касал бўлиб қолса ва даволанишга муҳтож бўлса, аёл шифокор томонидан даволанса, анча яхши бўлади".

Худди шундай фатволар Афғонистоннинг Ҳирот ва Пактия вилоятларидаги уламолар томонидан ҳам берилган. Бу ҳозирда мамлакатда, ҳатто консерватив доиралар орасида ҳам қизлар таълими қанчалик қўллаб-қувватланаётгани рамзи, аммо фармонларга қандай таъсир қилиши номаълум.

Толибон бу масалани ўрганиш учун қўмита тузган, бироқ Толибон билан алоқалари бўлган кўплаб манбаларнинг Би-би-сига айтишича, ҳатто Толибоннинг юқори мартабали вазирлари ҳам март ойида қизлар мактабларининг қайта очилишига рози бўлсалар да, аммо қаршилик мухолифат жанубдаги Қандаҳор шаҳрида жойлашган «амир» ёки олий раҳбар мулла Ҳайбатуллоҳ атрофида тўпланган.

Ўтган август ойида ҳокимиятни қўлга киритгандан сўнг дастлаб мослашувчан позицияни эгаллаган Толибон яқинда қаттиқроқ ва муросасиз буйруқлар чиқарди, жумладан, аёллар рўмол ўрашини мажбурий қилиб, уларни уйда ўтиришга чақирди.

Толибон шу ой Афғонистондаги аёллар ниқоб тақиши ҳақида қарор олди
Сурат тагсўзи, Толибон шу ой Афғонистондаги аёллар ниқоб тақиши ҳақида қарор олди

Айни пайтда, ҳатто уларнинг ўз сафларида ҳам ўзгача фикрга бўлган бағрикенглик камаймоқда.

Ижтимоий тармоқларда кўп мухлисга эга бўлган Толибон аъзоларидан бири қизлар мактабларининг ёпилиши, шунингдек, давлат хизматчиларининг соқол ўстиришларини талаб қилувчи янги қоидалар ҳақида танқидий твит ёзди. Бироқ, манбалардан бирига кўра, у Толибон разведка агентлиги томонидан сўроққа чақирилган, кейинроқ ўз твитларини ўчириб ташлаган ва соқол ҳақидаги аввал айтган изоҳлари учун узр сўраган.

Афғонистонда аёлларнинг таълим олишига қарши бўлганлар жуда кам кўринади, бироқ баъзи Толибон арбоблари агар қизлар учун мактаблар очилса, "Исломий давлат" гуруҳи бу масаладан одам ёллаш воситаси сифатида фойдаланишидан хавотир билдиришмоқда.

Бироқ Ғарб расмийлари, шунингдек, аёллар ҳуқуқлари борасидаги илгарилаш Толибонга музлатиб қўйилган миллиардлаб долларлик валюта заҳираларининг бир қисми олишига калит эканлигини ҳам очиқ айтишди.

Айни пайтда афғон аёллар ҳуқуқлари фаоллари қизларнинг бутун бир авлоди ортда қолмаслигини таъминлашга ҳаракат қилмоқда.

Биз борган махфий мактабда кунига бир соатдан икки соатгача математика, биология, кимё, физика фанларидан дарслар бўлади.

Масъулиятли ўқитувчи ўқишни хоҳлайдиган кўплаб қизлар борлигини билишади, лекин улар жой ва ресурслар етишмаслиги сабабли, шунингдек, сезиб қолмасликлари учун ўзларини чеклашга мажбур.

У оддий мактаблар тез орада очилишига умид қилмайди, лекин қўлидан келганини қилишга қарор қилган.

"Ўқимишли аёл сифатида бу менинг бурчим, - дейди у Би би сига. - Таълим бизни бу зулматдан қутқариши мумкин".

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek