Коронавирус ўчоғи Уҳанда янги ўқув йили бошланди - фоторепортаж Koronavirus Xitoy

Сурат манбаси, Getty Images
Ўтган йил декабрида коронавирус пандемияси бошланган Хитой шарқидаги Уҳан шаҳридаги мактабларнинг 1,4 миллион ўқувчиси учун 1 сентябрдан янги ўқув йили бошланди.
Хитойда коронавирусдан ҳаётдан кўз юмганларнинг 80 фоизи Уҳанга тўғри келган ва шаҳар икки ой ва уч ҳафтда давомида карантинга олиниб, ташқи дунёдан узиб қўйилган эди.
Уҳан мактаблари қандай очилгани ҳақида хитойлик журналист Қинг Қинг Чен Би-би-сига сўзлаб берди.
Хитойда инглиз тилида нашр этиладиган Global Times газетаси мухбири Қинг Қинг Чен айтишича, охирги дам олиш кунларида ҳар бир мактаб остонасида текширув постлари ўрнатилган.
"Ва бугун эрталаб мактаб ҳудудига кириш олдидан ҳар бир боланинг тана ҳарорати текширилди. Мактаб ҳудудининг ичкарисида юз ниқоби мажбурий эмас, бироқ ўқувчиларга ўзлари билан ниқоб олиб келишлари зарурлиги айтилган", дейди журналист.
Айни пайтда Англияда ўқитувчилар ўртасида сўров ўтказилган.
Ўқитувчиларнинг билдиришларича, чекловлар туфайли мактаб ўқувчилари йиллик ўқув режасидан уч ой орқада қолганлар.
Коронавирус вазияти Африкада болалар ўлимини кўпайтириши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлар ортмоқда.
Халқаро Save The Children хайрия ташкилотининг огоҳлантиришча, Африканинг Саҳрои Кабирдан жанубидаги мамлакатларда йил охиригача қарийб 70000 бола очидан ўлиши мумкин.
Covid-19 пандемияси боис кўплаб оилалар даромад топиш имкониятларидан айрилганлар, озиқ-овқат топиш тобора қийинлашмоқда.
Айрим жойларда егуликнинг ўзи йўқ, борлари ҳам ҳаддан зиёд қиммат.
Бундан олдин БМТнинг Жаҳон Озиқ-овқат дастури ҳам коронавирус очарчиликни кучайтириши, бунинг оқибатида 67 минг бола ҳаётдан кўз юмиши ҳақидаги хавотирни билдирган эди.
1 сентябрга келиб Жон Хопкинс Университети ҳисоб-китобларига кўра, дунё бўйлаб коронавирусни юқтирганларнинг сони 25,5 миллионни, ўлган инсонларнинг сони 850 мингдан зиёдни ташкил этди.

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат манбаси, Getty Images
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek


































