Ҳожи Раҳмонқул: Камбағаллар учун миллионлаб доллар тикишга тайёрман
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Дунё ва ўзбеклар: Камбағаллар учун миллионлаб доллар тикишга тайёрман - фақат ҳукумат сал ёрдам қўлини чўзса, ер берса бўлди, янгидан-янги иш ўринлари яратаман, дейди ҳожи Ҳафизуллоҳ Раҳмонқул.
Саховатпеша бу қаҳрамонимиз қўшни афғонистонлик кўзга кўринган маҳаллий тадбиркорлардан бири бўлади.
У Афғонистонни қатор минтақа давлатлари билан боғловчи "Ложувард карвон йўли" ташкилотига раҳбарлик қилади.
Ҳожи Ҳафизуллоҳ Раҳмонқул аллақачон ўзининг режаси ижросига киришган, ташкилоти номидан ташаббус билан чиқиб, пойтахт Кобул марказида, шундоққина президент саройи яқинида йигирмага яқин ўтов тиккан.
Бу ўтовларда ўз маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотишлари учун ўнлаб ўзбек ва туркман ҳунарманд аёлларига доимий ишчи кўргазма ташкил қилиб берган. Уларни ишли қилган.
Бунақаси Афғонистоннинг бу яқин тарихида кузатилмаган, маҳаллий кузатувчиларга кўра, бу янгилик худди шу жиҳати билан ҳам аҳамиятли.

Сурат манбаси, videograb
Қаҳрамонимиз бу ўтовларнинг ҳар бирига беш минг АҚШ долларидан сарфлаган, уларда фаолият юритаётган аёлларнинг эътирофларига кўра, бу ташаббус ишлари ва тижоратларини анча ўнглаган.
Ҳожи Ҳафизуллоҳ Раҳмонқул ҳозир Афғонистоннинг яна ўндан ортиқ вилоятида худди шунга ўхшаш ўтовлар ташкил қилиш ҳаракатида.
"Агар, давлат ҳамкорлик кўрсатса, бу фаолиятимизни янада кенгайтирган ва ривожлантирган бўлардик", - дейди тадбиркор.
Унинг айтишича, "давлат беш минг квадрат метр жой берса, бу ишга икки миллион доллар бўладими, уч миллион, яна яхшигина сармоя киритишга тайёр".

Сурат манбаси, videograb
Ишсизлик бир неча ўн йиллик урушлар гирдобида бўлган Афғонистон учун ҳануз ўз ечимини кутиб ётган учта энг долзарб муаммодан биттаси бўлади.
Айнан ишсизлик, экспертлар таҳлилида, Афғонистонда гиёҳванд моддалар ноқонуний савдоси ва исёнчиликни оловлантириб келаётган энг муҳим омиллардан биттаси сифатида ҳам тилга олинади.
Яқинда Афғонистон шимолида бир тожир йигит қирққа яқин йигитни уйлантириб қўйган.
Иккита оммавий никоҳ тўйи, ёш келин-куёвларга совға-саломлар учун қарийб $50 минг АҚШ доллари пул сарфлаб, ўзининг саховатпешалиги билан Афғонистондаги кўпчиликнинг диққат-эътиборига тушганди.
Кобулдаги мухбиримиз Фазл Аҳмад Ёлғуз эса, ана шу доимий кўргазмада бўлиб, унинг ишчилари ва ташкилотчиси ҳожи Ҳафизуллоҳ Раҳмонқулнинг ўзи билан ҳам суҳбатлашишга муваффақ бўлган.
Бир кўринг-чи, худди шу каби тажриба Ўзбекистонда ҳам иш берармикан?
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek































