Украина: Лвивга ҳужумда 7, Харкивга ҳужумда 2 киши нобуд бўлди Dunyo Yangiliklar

Лвив шаҳри ҳокими Андрий Садовийнинг айтишича, портлаш Украинанинг бошқа ҳудудларидаги жанглардан қочиб келган одамлар яшаётган меҳмонхонанинг ҳам деразаларини синдирган.

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Лвив шаҳри ҳокими Андрий Садовийнинг айтишича, портлаш Украинанинг бошқа ҳудудларидаги жанглардан қочиб келган одамлар яшаётган меҳмонхонанинг ҳам деразаларини синдирган.
Published
Ўқилиш вақти: 1 дақ

Украина ғарбидаги Лвив (Львов) шаҳрига душанба тонгида Россия армияси ҳужум қилди. Лвив вилояти ҳокими Максим Козицкийнинг айтишича, шаҳарга тўртта ракета келиб тушган - уларнинг учтаси омборхоналарга, биттаси эса автомобилларни созлайдиган гаражга тушган.

Ҳокимнинг айтишича, бу ҳужумларда етти киши ҳалок бўлган ва 11 киши жароҳат олган. Гараж яқинида яшовчи аҳоли ракета келиб тушиши бамисоли зилзиладек ерни титратганини Би-би-си мухбирига айтишди.

70 яшар Валя исмли аёл портлаш кучидан унинг деразалари сингани ва уни отиб юборганини айтади. У «қўрқиб кўчага югуриб чиқдим, қўшниларим сўнг ертўлага олиб тушишди», деди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Лвив шаҳри ҳокими Андрий Садовийнинг айтишича, портлаш Украинанинг бошқа ҳудудларидаги жанглардан қочиб келган одамлар яшаётган меҳмонхонанинг ҳам деразаларини синдирган. Қирққа яқин машиналар вайрон бўлган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

«Етти кишининг ўз ҳаётий режалари бор эди, бугун уларнинг ҳаёти ниҳоясига етди. Гаражнинг эгаси билан бугун гаплашдим. У йиғлаётганди, вайрон бўлган биноси учун эмас, ишчилари учун», - дейди Садовий.

Би-би-сининг Лвивдаги мухбири Дан Жонсоннинг хабар қилишича, ҳаво ҳужумларидан огоҳлантирувчи сиреналар маҳаллий вақт билан эрталабки 8:00 атрофида янграган. «40 дақиқалар ўтиб қирувчи учоқлар овози эшитилди ва мен мана шу томдан туриб ракета осмонни кесиб ўтиб бир иншоотга бориб урилганини кўрдим», - дейди у.

Россия матбуоти хабар килишича, Россия армияси якшанбадан душанбага ўтар кечаси 315та нишонга ҳужум қилган ва бир нечта шаҳарни бомбардимон қилган. Россия Мудофаа вазирлиги Украинада тўртта қурол омборларини «Искандер» ракеталари ва қисқа масофали снарядлар билан вайрон қилганини билдирди.

Харкив (Харьков) шаҳридаги аҳоли турар жойларига қилинган ҳужумда икки киши нобуд бўлган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek